Ру En O'z
24 Сентябрь 2024 261

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатига тайёрланишмоқда

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-6 октябрь кунлари Тожикистонда ўтадиган жаҳон чемпионатига қизғин ҳозир кўрмоқда. Қизларимиз Тошкентда, йигитларимиз Термиз шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

Термиз мезбонлик қилаётган машғулотларда Диёрбек Ўрозбоев, Шарофиддин Лутфиллаев ва Шарофиддин Болтабоев каби ўзбек дзюдосининг яқин йиллардаги номдор полвонлари ёш укалари билан ўз маҳоратларини улашишмоқда. Йиғин 29 сентябрга қадар давом этади. Шундан сўнг йигитларимиз Термиздан, қизларимиз Тошкентдан Тожикистон пойтахти томон йўл олишади.

Text to speech