Равшан Ирматов ЎзДЖСТУ профессорлари билан яқин истиқболдаги режаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов бошчилигида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий–тадқиқотлар институтининг истиқболли режалари ва спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоа спортчиларининг натижадорлигини мавзусида илмий ёндашувга асосланган суҳбат бўлиб ўтди. Унда Рашид Маткаримов, Фикрат Керимов, Шамиль Исеев каби етакчи профессорлар иштирок этишди.
Учрашув давомида Равшан Ирматов кучли захирага эга терма жамоаларимизни тайёрлашда соҳанинг илм-фан масалалари ҳам долзарб экани ҳақида тўхталиб, бир қатор истиқболли режалар хусусида фикр алмашди. Терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятларини ошириш мақсадида замонавий илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш, машғулотлар ва мусобақалар даврида спортчиларнинг функционал даражасини чуқур таҳлил қилиш, институтни лабораториясини керакли жиҳозлар билан таъминлаш каби масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Йиғилиш спортчиларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-214 Олимпия ўйинларига тайёрлашга қаратилган бўлиб, якунида Равшан Ирматов мутахассисларга МОҚ доимо ҳамкорликда ишлашга тайёр экани, ўзбек спорти ютуқларининг салмоғини оширишда олимларимизнинг хизмати беқиёс эканини таъкидлаб ўтди.