Ру En O'z
23 Сентябрь 2024 901

Диёра Келдиёрова ҳамон ўз вазнида биринчиликни ҳеч кимга бергани йўқ

Бугун дзюдочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрнига назар ташлаймиз. Шубҳасиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларигача -52 кг вазн тоифасида пешқадам бўлиб келган Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабасидан кейин етакчиликни янада мустаҳкамлаб олди. Шунингдек, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида шоҳсупага кўтарилган полвонларимиз Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Алишер Юсупов ҳам юқори ўринлардан жой олишган. Батафсил:

Эркаклар:
-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) ...
15. Достон Рўзиев
16. Дилшодбек Баратов

-66 кг:
1. Хифуми Абэ (Япония) ...
12. Сардор Нуриллаев
18. Муҳриддин Тиловов

-73 кг:
1. Хидоят Хейдаров (Озарбайжон) ...
5. Шаҳрам Аҳадов ...
8. Муроджон Йўлдошев

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) ...
7. Шарофиддин Болтабоев (фаолиятини якунлаган)

-90 кг:
1. Лаша Бекаури (Грузия) ...
12. Давлат Бобонов

-100 кг:
1. Зелим Коцоиев (Озарбайжон) ...
4. Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг:
1. Минжонг Ким (Корея Республикаси) ...
8. Алишер Юсупов

Аёллар:
-52 кг:
1. Диёра Келдиёрова ...

-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) ...
20. Шукуржон Аминова

-70 кг:
1. Барбара Матич ...
19. Гулноза Матниязова (фаолиятини якунлаган)

* Рейтингда пешқадам ва ТОП-20 таликдан жой олган ўзбекистонлик атлетлар кўрсатилган.

Text to speech