Ру En O'z
22 Сентябрь 2024 454

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бронза медали соҳиби!

Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Муросасиз баҳсларда ғолиблик Ҳиндистон жамоасига насиб этган бўлса, АҚШ гроссмейстерлари кумуш медаллар билан тақдирланишди.

Индивидуал йўналишларда ҳам юртдошларимиз совринларга эга чиқишди:
1. Шамсиддин Воҳидов (4-тахта)
2. Нодирбек Абдусатторов (1-тахта)
2. Нодира Нодиржонова (5-тахта)

Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз 2 йил муқаддам Ҳиндистонда ўтган Олимпиадада чемпионликка эришган эди. Шу тариқа, жамоамиз қаторасига иккинчи бор совриндор бўлмоқда. Энди яна 2 йилдан сўнг дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари Ўзбекистон мезбонлик қиладиган навбатдаги Олимпиадада жам бўлишади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан мамлакат шахмат федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни, мазкур спорт мухлисларини самимий қутлайди.

Text to speech