Ру En O'z
22 Сентябрь 2024 336

Анвар Анваров Швейцарияда бронза медалига эга чиқди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Швейцариянинг Женева шаҳрида “Golden Fly” мусобақасида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Узунликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз бронза медалига сазовор бўлди.

Бухоролик атлетнинг қайд этган 7,87 метр натижаси унга ушбу муваффақиятни тақдим қилди. Мазкур стартда намибиялик Лайунел Кутзи 7,99 метр билан олтин медални қўлга киритган бўлса, 7,96 метрга сакраган болгариялик Божидар Сарабоюков кумуш медаль билан тақдирланди.

Text to speech