Ру En O'z
29 Июнь 2021 2017

Тезкор штаб РСТИАМ билан базалардаги вазиятни текширмоқда

Спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик жараёнини кучайтириш бўйича МОҚ қошидаги тузилган Тезкор штаб фаолияти ҳар қачонгидан ҳам қизғин кечмоқда. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги тузилган ушбу штаб Қўмита қошидаги РСТИАМ билан спорт базаларини назорат қилиб бормоқда.

Даставвал, Республика махсус комиссиясининг янгича талаблари, унинг мазмуни бўйича Шерзод Ташматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қарорда кўрсатиб ўтилган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Унга кўра, спорт базаларида 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилган бўлиб, бириктирилган масъуллар ушбу вақт мобайнида атлетларимизнинг машғулот жараёнини назорат қилиб боришади.

Ҳозирда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган аксарият атлетларимиз Ангрен шаҳри яқинидаги “Дукент” ва “Янгиобод” базаларида бўлиб туришибди. Тезкор штаб вакиллари белгилаб берилган вазифалар асосида РСТИАМ мутасаддилари билан базалардаги эпидемиологик вазиятни ўрганиб боришмоқда. Иш жараёнида ошхона, машғулотлар зали, базага кириш-чиқиш йўлида дезинфекция ишлари олиб борилиб, базадаги ҳар бир вакилнинг саломатлигини кўздан кечирилмоқда.

Text to speech