Ру En O'z
19 Сентябрь 2024 43

Анвар Анваров Женевадаги нуфузли турнирда қатнашади

21-22 сентябрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетиканинг узунликка ва лангарчўпга таяниб сакраш йўналишлари бўйича нуфузли “Golden Fly” мусобақаси бўлиб ўтади. Беллашувлар баландлиги 147 метргача етадиган Же-до фаввораси ёнида бўлиши унга янада кўтаринки руҳ бағишлайди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров ҳам иштирок этади. Беллашувларда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган кўплаб атлетлар медаллар учун кураш олиб боришади.

Text to speech