19 Сентябрь 2024
299
Дзюдочиларимиз ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигига ҳозирланишмоқда
14-20 октябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Айни пайтда спортчиларимиз пойтахтимиздаги федерация базасида қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Машғулотларни МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам кузатиб боряпти. Мусобақада Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочиларимиз ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Якуний таркиб айни пайтда давом этаётган йиғин сўнгида расман эълон қилинади.