Ру En O'z
29 Июнь 2021 1932

Токио-2020 лицензиати “Таҳсин-2021” танлови ғолиби бўлди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан илм-фан, спорт, халқаро алоқалар, маданият, инновация, тиббиёт ва бошқа соҳаларда мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган истеъдодли ёшларни тақдирлаш учун «Таҳсин» мукофоти таъсис этилган бўлиб, мазкур танловнинг бу йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри майдонида бўлиб ўтди.

Маросим ғолибларини аниқлаш учун вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан 28 та номинация бўйича 500 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган. Улар ичидан мамлакатимиз тараққиёти йўлида кўрсатган хизматлари, фаоллиги ва муносиб меҳнатлари билан намуна бўлган ғолиблар саралаб олинди ва уларга «Таҳсин-2021» миллий мукофоти топширилди. Улар орасида бир қатор ёш ва истеъдодли спортчиларимиз: бадиий гимнастикачи, Токио-2020 лицензиати Сабина Ташкенбаева, шахматчи Нодирбек Абдусатторов лауреатлар қаторидан жой олишди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб, танловнинг бир қатор йўналишдаги ғолибларига мукофотларни топширишди.

Text to speech