Ру En O'z
18 Сентябрь 2024 278

Хитой ширкати Олимпия шаҳарчасидан унумли фойдаланиш бўйича ўз хизматини таклиф қилди

Бугун Спорт вазирлигида “Beijing Huatai United technology co., LTD” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарчасидаги объектлардан самарали фойдаланиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.

Учрашувда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, ширкат бош директори Сун Бодонг иштирок этишди.

Даставвал, Хитой компанияси ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда иншоотлардан самарали фойдаланишга оид тақдимотини намойиш қилди. Унда спорт ва ички туризмни ўзаро уйғунлаштирган ҳолда шаҳарчани аҳоли учун кўнгилочар масканга айлантириш, мажмуадаги майдонлардан самарали фойдаланиш, жараёнга сунъий интеллект ва инновацион технологияларни татбиқ этиш каби мавзулар атрофлича кўриб чиқилди.

Тақдимот Ўзбекистон томонининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Якунда мутасаддилар таклиф учун миннатдорчилик билдириб, бу лойиҳа соҳа мутахассислари билан батафсил ўрганиб чиқилишини маълум қилишди.

Text to speech