18 Сентябрь 2024
289
Урганчда оғир атлетика бўйича мамлакат кубоги якунланди
Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди. Мусобақада Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Руслан Нурудиновнинг чиқиши кўплаб мухлисларнинг диққат-марказида бўлди.
Нурудинов баҳсларда +109 кг вазн тоифасида иштирок этди. Андижонлик полвон даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда 230 кг ва икки кураш якуни бўйича 421 натижа қайд этиб, барча йўналишларда олтин медалларга эгалик қилди.
Медаллар жамғариш бўйича кучли учлик:
1. Хоразм вилояти
2. Андижон вилояти
3. Тошкент вилояти