17 Сентябрь 2024
359
54 ёшли ҳамюртимиз Сидней марафонида ғалаба қозонди
Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг платинум даражасидаги “TCS Sydney Marathon” марафони ўтказилди. Аҳамиятлиси, 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.
54 ёшли ҳамюртимиз масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди.
Аллаярованинг бундан аввалги шахсий рекорди 3 соат 1 дақиқага тенг бўлиб, Чикаго марафонида ўрнатилган эди. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган ушбу ҳамюртимиз Тошкент вилоятида истиқомат қилади.