Ру En O'z
16 Сентябрь 2024 115

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашишади

19-27 сентябрь кунлари Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 67 мамлакатдан 350 нафардан ортиқ спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Мамлакат оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ушбу дунё биринчилигида терма жамоамиз 7 нафар спортчи билан қатнашади. Жамоамиз Испания сафарига 18 сентябрь куни йўл олади. Таркиб эса қуйидагича:

Эркаклар:
-67 кг: Диёрбек Рўзметов
-73 кг: Ҳусинбой Матрасулов
-81 кг: Ҳайитбой Абдушукуров
-81 кг: Абдулазиз Алимжонов
-89 кг: Диёрбек Эрматов

Аёллар:
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Нигора Сувонова

Text to speech