15 Сентябрь 2024
158
Самира Абзалова жаҳон чемпионатида еттинчи бўлди
Португалияда замонавий бешкураш бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида қизлар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Самира Абзалова еттинчи ўринни қўлга киритди.
Спортчимиз якунда 1346 очко жамғаришга эришди. Шунингдек, яккалик дастурида иштирок этган яна бир юртдошимиз Меҳринисо Қаҳрамонова 1230 очко билан 35-бўлди. Эслатиб ўтамиз, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубинахон Қодиржонова жуфтлиги эстафета баҳсларида ўнинчи натижани қайд этишган эди.