Ру En O'z
15 Сентябрь 2024 105

Ёш академик эшкак эшувчиларимиз қитъа биринчилигини ўнта медаль билан якунлашди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойнинг Шенян шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади. 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз жами 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Иккинчи кунги финал баҳсларида ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқдилар. Батафсил:

 Олтин медаль:
М2-: Далер Ашуров, Бобомурод Пардаев (U19)
W2-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова (U19)
М2-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов (U23)

 Кумуш медаль:
М2х: Жамолбек Турғунов, Бобур Муҳиддинов (U19)
М1х: Меҳрож Маматқулов (U23)
М4-: Далер Ашуров, Шахриёр Шарифов, Муҳаммад Бобоев, Бобомурод Пардаев (U19)

 Бронза медаль:
М4х: Меҳрож Маматқулов, Собир Сафаралиев, Самир Розиқов, Самандар Ҳамроқулов (U23)
W4-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова, Райхона Каримова, Нурила Абдуллаева (U19)
М2х: Самир Розиқов, Собир Сафаралиев (U23)
М4-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов, Рамиз Мустафоев, Сардор Хайруллаев (U23)

Энди ҳамюртларимиз келаси ой Самарқандда ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади.

Text to speech