Ёш академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда
Шу кунларда Хитойнинг Шенян шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича У19 ва У23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирга келиб, спортчиларимиз финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди. Шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
W2-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова (U19)
М2-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов (U23)
Кумуш медаль:
М4-: Далер Ашуров, Шахриёр Шарифов, Муҳаммад Бобоев, Бобомурод Пардаев (U19)
Бронза медаль:
W4-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова, Райхона Каримова, Нурила Абдуллаева (U19)
М2х: Самир Розиқов, Собир Сафаралиев (U23)
М4-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов, Рамиз Мустафоев, Сардор Хайруллаев (U23)