13 Сентябрь 2024
194
Биринчи кунда кучлар тенг келди
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эстонияга қарши Девис кубогининг World Group II босқичидаги иштирокини бошлади. Дастлаб иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин Марк Лаялга қарши баҳс олиб борди.
Сал кам 3 соат давом этган ўйинда ҳамюртимиз 4:6, 6:4 ва 6:7 ҳисобларида имкониятни бой берди. Шундан сўнг айни пайтда биринчи рақамли ракеткамиз бўлиб турган Ҳумоюн Султонов Кристян Там билан ҳисоб-китоб қилди. Мазкур қарама қаршиликда юртдошимиз 7:6, 6:4 ҳисобларида зафар қучиб, умумий ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Эртага ўтказиладиган яна 3 ўйиндан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган жамоа номи аниқ бўлади.