Ру En O'z
13 Сентябрь 2024 393

Олимпия шаҳарчасининг қурилишига масъул компания мутасаддилари билан Президент топшириқлари ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси барча соҳалардаги масъуллар билан муҳокама қилиб чиқилмоқда. Бугун Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси вакиллари билан ана шу мавзуда йиғилиш ўтказилди.

Спорт вазирлигида ўтган учрашувда вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг ўринбосари Азизжон Камилов иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ширкат қурилиш ишларига масъул ҳисобланади. Йиғилиш давомида барпо этилаётган объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларни жиҳозлашда энг замонавий инвентарлардан фойдаланиш, иш самарадорлигини ошириш каби масалалар кун тартибидан жой олди ва улар масъуллар иштирокида батафсил кўриб чиқилди.

Адҳам Илҳамович мазкур лойиҳа шахсан давлатимиз раҳбари томонидан назоратга олингани, уни муваффақиятли тамомлаш зарурлиги борасида тўхталиб ўтди. Учрашув давомида қурилишнинг бугунги ҳолати, мавжуд масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Text to speech