Ру En O'z
12 Сентябрь 2024 230

Оғир атлетика ишқибозларининг нигоҳи Урганчда

Айни кунларда Урганчдаги «Ёшлик» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Қайд этиш жоиз, 17 сентябрга қадар давом этадиган ушбу мусобақа доирасида У17 ёш тоифасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам ташкил этилади. Унда 5 та йигитлар ҳамда 5 та қизлар ўртасидаги вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Мазкур турнирда ҳамюртларимиздан ташқари қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин атлет қатнашиши кутилмоқда.

Text to speech