Ру En O'z
11 Сентябрь 2024 193

Президент топшириқлари соҳа мутахассисларига етказилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик лойиҳаси – Тошкент -2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилиш ишларини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари ташриф давомида мажмуани халқимиз учун узоқ йиллар хизмат қиладиган, замонавий талабларга мос тарзда барпо этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган эди. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазири Адҳам Икрамов ушбу вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Унда вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва раис ўринбосари Азизжон Камилов, Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида вазир давлатимиз раҳбари томонидан барча йўналишларда берилган топшириқларни масъулларга етказди. Хусусан, объекталарни энергия тежамкор хомашёлар билан жиҳозлаш, жараённи юқори даражада рақамлаштириш ва унда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш, шаҳарчани ҳамюртларимиз учун маданий ва кўнгилочар мажмуага айлантириш, шунингдек, Ўйинларнинг очилиш маросимига пухта тайёргарлик кўриш борасидаги вазифалар масъуллар билан муҳокама қилиб олинди. Қолаверса, мусобақа рамзларини тасдиқлаш, бинолардан Ўйинлардан сўнг самарали фойдаланиш, ташриф буюрадиган юртдошларимизга барча шароитлар яратиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Text to speech