12 Сентябрь 2024
261
Ёш таэквондочиларимиз дунё биринчилигига тайёрланишмоқда
1-6 октябрь кунлари Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этиши кўзда тутилган Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Мамлакат таэквондо WT ассоциациясининг базасида олиб борилаётган машғулотлар 26 сентябрга қадар давом этади. Йиғинда Константин Ли ҳамда Абубакир Расулов мураббийлик қилишмоқда. Машғулотга 20 нафар спортчи жалб этилган.