11 Сентябрь 2024
240
Ришод Собиров 38 ёшда!
Бугун ўзбек дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири, Олимпия ўйинларининг 3 карра бронза медали соҳиби, 2 карра жаҳон чемпиони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Ришод Собиров туғилган кунини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ришод Рашидовични бугунги айём билан самимий табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.