Қитъа чемпионатида тенгсиз бўлган ўсмир боксчиларимиз ўзбек мактабининг қудратини яна бир карра намойиш этишди
БААнинг Ал Айн шаҳрида бокс бўйича 14 ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон U16 терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ортда қолган кун 20 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун рингга кўтарилган бўлса, улардан 14 нафари ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, яна 6 нафар боксчимиз кумуш ва 3 ҳамюртимиз бронза медаллари билан тақдирланишди. Яна бир аҳамиятлиси жиҳати, ушбу ёш тоифасида мусобақага ташриф буюрган барча спортчиларимиз юртимизга медаллар билан қайтишади. Шу тариқа, мазкур қитъа биринчилигида ҳам ёш чарм қўлқоп усталаримиз ўзбек боксининг бугунги қудратини яна бир карра кўрсатишди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медаль:
-48 кг: Элёр Рустамов
-50 кг: Муҳаммад Ризо Укимов
-52 кг: Беҳруз Қурбонов
-57 кг: Жаҳонгир Зайниддинов
-60 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев
-63 кг: Суҳроб Раҳматуллаев
+80 кг: Ислом Салиҳов
-50 кг: Нилуфар Ҳамдамова
-52 кг: Робия Равшанова
-60 кг: Севара Маматова
-66 кг: Аселя Тулегенова
-70 кг: Хадичабону Бекова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
-80 кг: Мавжуда Абдусаидова
Кумуш медаль:
-54 кг: Иброҳим Шокиржонов
-66 кг: Жасурбек Усмонжонов
-70 кг: Диёрбек Муродиллоев
-75 кг: Асилбек Абдусамадов
-80 кг: Жаҳонгир Эргашев
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
Бронза медаль:
-46 кг: Ҳикматилла Собиров
-54 кг: Фарзуна Рўзиева
+80 кг: Нилуфархон Абдуҳошимова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу қитъа биринчилигида эришилган муваффақият билан мамлакат бокс федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби ва ёш боксчиларимизни самимий қутлайди.