8 Сентябрь 2024
305
Нью-Делида ООКнинг 44-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошламоқда
Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 44-Бош Ассамблеяси ўтказилади. Унда ташкилот раҳбарлиги ва минтақалар бўйича вице-президентлик лавозимлари ва Ижроия қўмитаси аъзолигига сайловлар бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли тадбирда ООК вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегациямиз вакиллари ҳам иштирок этишади. Кун давомида тадбир тафсилотлари билан таништириб борамиз.