Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди
Шу йил 23-28 июнь кунлари Қозоғистонда замонавий бешкурашнинг триатл (уч хил спорт тури) йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли дебют қилди. Замонавий бешкурашнинг триатл тури ўз ичига сузиш, югуриш ва ўқ отиш йўналишларини қамраб олади. Мусобақа ҳар бир спорт тури бўйича танаффусларсиз, доимий режимда ўтказилади.
Осиё чемпионатининг U13 ёш тоифасида ҳамюртимиз Кира Цой шахсий ҳисобда бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Муслим Измаилов ва Садриддин Қобилжонов кучли еттиликдан жой олишди.
Аҳамиятлиси, микст (аралаш) эстафетасида жамоамиз бирваракайига учта медални қўлга киритди.
Кира Цой ва Муслим Измаилов U13 тоифасида, Самира Абзалова ҳамда Аслиддин Бахтиёров 15 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида кумуш медалга сазовор бўлишди.
U17 тоифасида иштирок этган Шаҳризода Самандарова ҳамда Садриддин Қобилжоновга эса бронза медаллари насиб этди.
Спортчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишгач, жорий йилнинг 13-19 сентябрь кунлари Искандария (Миср) шаҳрида бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди.