Ру En O'z
7 Сентябрь 2024 226

Рўза Қўзиева делегациямизга навбатдаги кумуш медални келтирди

Пара пауэрлифтингчиларимиз ҳам Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшишмоқда. -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз ўз чиқишида 147 кг тошни кўтара олди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 10 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронзага етди.

Text to speech