Ру En O'z
7 Сентябрь 2024 373

Анвар Анваров Хорватиядаги турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида енгил атлетика бўйича «олтин» даражадаги халқаро мусобақа ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Узунликка сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 7.99 метр натижа қайд этди. Аҳамиятлиси, олтин медалга эга чиққан ямайкалик Шон Томпсон ҳам худди шундай натижа кўрсатган. Бироқ океан орти вакили урунишлар бўйича устунликка эгалик қилди. Учинчи ўрин эса мезбон Роко Фаркашга насиб этди.

1. Шон Томпсон (Ямайка)  – 7.99 метр
2. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7.99
3. Роко Фаркаш (Хорватия) – 7.90

Text to speech