Ру En O'z
6 Сентябрь 2024 144

15 ёшли Шахинахон Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

“Стад де Франс” яна бир бор ўзбек паралимпиячиларининг ёрқин иштирокига гувоҳ бўлди. Келаси ой 16 ёшни қарши оладиган ҳамюртимиз Шахинахон Йигиталиева пара енгил атлетиканинг F46 классида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди. Ёш пара атлетимиз муросасиз баҳсларда 43.12 метр натижа қайд этишга эришди.

Шунинг билан, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech