Ру En O'z
6 Сентябрь 2024 160

Садуллаева Цюрихда тўртинчи бўлди

Швейцариянинг Сюрих шаҳрида енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига”нинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этди.

Маҳоратли спортчимиз мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади. Сафина 1.80, 1.85 ва 1.89 метрли баландликларни биринчи уринишнинг ўзида забт этди. Бироқ 1.93 метр спортчимизга бўйсунмади.

1. Ярослава Магучих (Украина) – 1.96 метр
2. Никола Олислагерс (Австралия) – 1.93
3. Ирина Герашенко (Украина) – 1.93
4. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.89

Бугун Хорватияда Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган «олтин» даражадаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида ўз омадини синаб кўради.

Text to speech