Ру En O'z
6 Сентябрь 2024 382

Тарихий натижа: Ҳусниддин Норбеков Паралимпия ўйинларида учинчи олтин медалини қўлга киритди!

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги куни делегациямиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Номдор пара атлетимиз Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон делегациясига саккизинчи олтин медални тақдим қилди.

F35 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган юртдошимиз 16.82 метр натижа қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилашга эришди. Шу тариқа, Норбеков ҳисобидаги Паралимпия медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар эса ҳозирча 8 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech