Ру En O'z
5 Сентябрь 2024 208

Шерзод Намозов – икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Пара дзюдочиларимиз ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун қимматли медалларни тақдим қилишни бошлашди. J2 классида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда грузиялик Зураб Зурабянини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу Намозов учун Паралимпия ўйинларидаги иккинчи чемпионлик.

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронзага етди.

Text to speech