5 Сентябрь 2024
197
Тимур Кападзени табриклаймиз!
Бугун ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири, жамоамизни тарихда биринчи бор ёзги Олимпия ўйинларига олиб чиққан мураббий, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони соҳиби Тимур Кападзе таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Тимур Тахировични туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.