Ру En O'z
5 Сентябрь 2024 742

Кичик ўсмирларимизнинг ўн нафари Осиё чемпионатининг чорак финалида

Айни кунларда БААнинг Ал Айн шаҳрида бокс бўйича U14 ва U16 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун 14 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ярим финал жанглари ташкил этилади.

Аҳамиятлиси, ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси етиб келган бўлиб, уларнинг барчаси камида бронза медалини нақд қилишган. Бугун ҳамюртларимиз қуйидаги рақибларига қарши рингга кўтарилишади:

-33 кг: Аслбек Рўзумбаев - Али Абдикамал (Қозоғистон)
-35 кг: Яҳё Комилов - Дилшод Сиджаев (Тожикистон)
-37 кг: Камронбек Баҳодиров - Удай Сингҳ (Ҳиндистон)
-40 кг: Жавлонбек Муҳаммадисоқов - Бекхан Уразбай (Қозоғистон)
-43 кг: Муҳаммадали Истамов - Муслим Паншер (Қирғизистон)
-46 кг: Бекзодбек Равшанбеков - Эмир Мукҳит (Қозоғистон)
-55 кг: Аҳмадхон Абдусатторов - Абдимансур Жаксилик (Қозоғистон)
-58 кг: Абдувоҳид Абдумажидов - Наман Кумар (Ҳиндистон)
-67 кг: Муҳаммадризо Холдаров - Камил Шар (Қирғизистон)
-70 кг: Аюбхон Муҳаммадалиев - Жаидип Сингҳ (Ҳиндистон)

Text to speech