4 Сентябрь 2024
314
Бутунжаҳон таэквондо куни катта шодиёна билан нишонланди
Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими ва оммавий флешмоб ўтказилди.
Маросимда Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, Вон До Ён бошчилигидаги Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг чемпиони Улуғбек Рашитов ва кумуш медаль соҳиби Светлана Осипова иштирок этишди.
Расмийлар таэквондо мамлакатимизда ёшларнинг севимли спорт турига айланиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. Кун давомида ёш спортчилар иштирокида 4 сентябрь — Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган оммавий флешмоб ўтказилди.