4 Сентябрь 2024
275
Сафина Садуллаева Цюрихдаги "Бриллиант лига"да қатнашади
Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига” мусобақасининг навбатдаги босқичи старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳам ўз омадини синаб кўради.
Юртдошимиз бўлажак мусобақада Эстонияда тайёргарлик кўрди. Дастурга кўра, Садуллаеванинг чиқиши 5 сентябрь санасига белгиланган. Ушбу йўналишда амалдаги жаҳон рекордчиси ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони украиналик Ярослава Магучих, шунингдек, Олимпия ўйинларининг 2 карра кумуш медали соҳиби Никола Олислагерс (Австралия), жаҳон чемпионатининг совриндорлари Ирина Герашенко (Украина), Элеанор Петтерсон (Австралия) каби номдор спортчилар ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.