1 Сентябрь 2024
425
Шарифа Давронова — икки карра жаҳон чемпиони!
Перуда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда юртдошимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозониб, дунё биринчиликларидаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.
Давронова мусобақада 13.75 метр натижа қайд этди. Эслатиб ўтамиз, у 2 йил муқаддам Колумбиядаги У20 жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль соҳиби бўлган эди.
Шунингдек, баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб борган Барнохон Сайфуллаева 1.84 метрга сакраб, шахсий рекордини такрорлади. Афсуски, бу Сайфуллаевага совринли ўринларга кўтарилиш учун камлик қилди ва у мусобақани 6-ўринда якунлади.