Ру En O'z
28 Июнь 2021 2045

Қаршидаги сузиш бўйича мамлакат чемпионати “Халқаро Олимпия куни”га уланиб кетди

Қашқадарё вилояти Олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа “Халқаро Олимпия куни” байрамига уланиб кетди. Тадбирда иштирокчилар учун Олимпия тарихи ва юртимизда Олимпия ҳаракати бўйича қизиқарли маълумотлар берилди.

Мамлакат чемпионатининг биринчи кунида 100 ва 1500 метр масофага эркин усулда сузиш, 200 метрга баттерфляй ҳамда 4х100 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Мусобақада жами 250 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Ғолиб ва совриндорларга “Халқаро Олимпия куни”дан эсдалик сифатида махсус дипломлар тақдим этилмоқда.

Text to speech