31 Август 2024
201
Иккала дзюдочимиз ҳам жаҳон чемпионатидан медаль билан қайтишади
Перуда ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи медалини қўлга киритди. -73 кг вазн тоифасида курашган Иномжон Баҳодиров ҳам бронза медалига эга чиқди.
Чорак финалда имкониятни бой берган ҳамюртимиз ўтиш босқичида бразилиялик Силас Костани, бронза медали учун курашда эса литвалик Норбертас Рачкани мағлубиятга учратиб, учинчи ўринни эгаллади. Бундан аввалги кун дастурида Иноят Телманов ҳам -66 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.
Шу тариқа, мазкур дунё биринчилигида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ҳам иштирокини медаль билан якунлади.