Ру En O'z
30 Август 2024 579

28 йиллик Паралимпиада рекордини янгилаган Асила Мирзаёрова делегациямизга илк олтин медални тақдим қилди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Мазкур чемпионлик Асила Мирзаёровага насиб этди.

Т11 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 5.24 метр қайд этиб, энг юқори натижани кўрсатди. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу кўрсаткич янги Паралимпия ўйинлари рекорди сифатида белгиланди. Баракалла, Асила!

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

Text to speech