Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди
Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. Ўрта ва оғир вазн тоифасида кечган бугунги баҳсларда юртдошларимиз 2 та олтин ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Икки кунлик беллашувлар якунида ёш дзюдочиларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди. Аҳамиятлиси, бу борада пешқадамлик қилган мезбонлар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришган. Бугунги кун қаҳрамонлари билан танишинг:
Олтин медаль:
-63 кг: Нигина Сапарбоева
+70 кг: Зарина Бобоназарова
Бронза медаль:
-73 кг: Суҳроб Абдуқодиров
-81 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев
-90 кг: Мусурмонқул Аҳроров
+70 кг: Умида Ниғматова
Эртадан ёшлар ўртасидаги беллашувларга старт берилади.