Ру En O'z
30 Август 2024 343

Барнохон Сайфуллаева ҳам финал йўлланмасига эга чиқди

Перудан яна бир хушхабар. Енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида медаллар учун курашни давом эттирадиган спортчимиз яна биттага кўпайди.

Баландликка сакраш дастурида иштирок этаётган Барнохон Сайфуллаева саралашда 1.83 метр натижа билан энг кучли 12 спортчи орасидан жой олди. Энди у ҳам Шарифа Давронова каби 31 август куни финал босқичида медаллар учун курашади.

Ўнкураш дастурида Нодир Норбоев иштирокини давом эттирмоқда. Ҳозирда ҳамюртимиз 5 дастурдан кейин 3036 очко билан 21-ўринда кетмоқда. Бугун у яна 5 йўналишда стартга чиқади.

Text to speech