Ру En O'z
30 Август 2024 170

Иноят Телманов жаҳон чемпионтида бронза медали билан тақдирланди

Перуда ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалига сазовор бўлди. -66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Иноят Телманов бронза медалини қўлга киритди.

Биринчи даврадаёқ япониялик Рюки Танака билан рўбарў келган юртдошимиз чиройли ғалабага эришди. Афсуски, Телманов чорак финалда грузиялик Васил Гамезардашвилига имкониятни бой берди. Шундан сўнг у ўтиш босқичида швециялик Александр Марловни, бронза медали учун баҳсда эса франциялик Баптист де Араухони мағлубиятга учратишга эришди.

Бугун бўлиб ўтадиган -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда яна бир ҳамюртимиз Иномжон Баҳодиров медаллар учун курашади.

Text to speech