Ру En O'z
29 Август 2024 330

Шарифа Давронова жаҳон чемпионатининг финалида

Перуда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси иштирок этди.

400 метрга югуриш дастурида Жонбиби Ҳукмова дастлабки саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. 54.12 сония билан ўзининг шахсий рекордини янгилаган Ҳукмова ярим финалга йўл олди. Бироқ унда ҳамюртимиз қайд этган 54.87 сония финал йўлланмаси учун камлик қилди. Шундай бўлса ҳам, юртдошимиз ярим финалда иштирок этган осиёлик ягона атлет бўлди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида Шарифа Давронова 13.29 метр билан катта қийинчиликсиз финал йўлланмасига эга бўлди. Афсуски, ушбу дастурда Хушноза Шавкатова 12.79 метр билан 15-кўрсаткични қайд этди ва медаллар учун курашиш имкониятини йўқотди. Энди Давронова 31 август куни иккинчи чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Бугун Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш, Нодир Норбоев эса ўнкурашнинг 5 та дастурида ўз омадини синаб кўришади.

Text to speech