Ру En O'z
28 Август 2024 329

Енгил атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланди

Перуда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Дилшода Усмонова 3000 метрга стипл-чез югуриш дастурида саралаш баҳсини ўтказди.

2-гуруҳда иштирок этган Усмонова 10:26.94 дақиқа билан мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди. Афсуски, Усмонова бу кўрсаткич билан тўққизинчи бўлди ва унга финал дастурига йўлланма олиш учун 1 поғона етмай қолди.

Бугун атлетларимиздан Жонбиби Ҳукмова 400 метрга югуриш, Шарифа Давронова ҳамда Хушноза Шавкатова уч ҳатлаб сакраш дастурида финал йўлланмаси учун стартга чиқишади.

Text to speech