Ру En O'z
27 Август 2024 260

Ёш енгил атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги тақвими билан танишинг

Бугун Перу пойтахти Лима шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Дастурга мувофиқ, бугун Дилшода Усмонова стипл-чез дастурида саралаш пойгасини ўтказади. Пойга Тошкент вақти билан 28 августга ўтар кечаси 02:00 да бошланади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган атлетларимизнинг чиқиши билан танишинг:

28 август: Жонбиби Ҳукмова (400 метр, саралаш)
28 август: Шарифа Давронова ва Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш, саралаш)
29-30 август: Нодир Норбоев (ўнкураш)
29 август: Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш, саралаш)
29 август: Жонбиби Ҳукмова (финал)*
31 август: Шарифа Давронова, Хушноза Шавкатова, Барнохон Сайфуллаева (финал)*

Text to speech