27 Август 2024
261
Ўсмир дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида
28-31 август кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 49 мамлакатидан 405 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 нафар полвон билан қатнашади.
Мураббийлар штабининг қарорига кўра, баҳсларда Иноят Телманов -66 кг ва Иномжон Баҳодиров -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Спортчиларимизнинг чиқиши 29 ва 30 август кунларига тўғри келади.