Ру En O'z
26 Август 2024 395

Полвонларимиз жаҳон чемпионатини еттита медаль билан якунлашди

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Яна бир аҳамиятли томони, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиққан «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди. Батафсил:

 Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов (эркин кураш)

 Кумуш медаль:
-48 кг: Ҳусниддин Абдукаримов (юнон-рум кураши)

 Бронза медаль:
-45 кг: Умиджон Каромов (юнон-рум кураши)
-55 кг: Сардор Холмурзаев (юнон-рум кураши)
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев (юнон-рум кураши)
-71 кг: Беҳрузбек Валиев (юнон-рум кураши)
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов (юнон-рум кураши)

Text to speech