25 Август 2024
396
500 метр баҳсларида омад юз ўгирди
Самарқанд мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастуридан ўрин олган дастлабки финаллар якунланди. Унда каноэчиларимиз 500 метр масофага кечган баҳсларда стартга чиқишди.
Дастлаб яккалик дастурида Динара Жўраева еттинчи натижани қайд этди. Шундан сўнг Нилуфар Зокирова ҳамда Элёржон Мамадалиев жуфтлиги марра чизиғини бешинчи бўлиб кесиб ўтди. Мусобақа давом этмоқда.