Ру En O'z
27 Июнь 2021 1812

Спорт жамоатчилиги вакилларига мурожаат

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабаб юзага келган мураккаб вазият туфайли янги карантин талаблари жорий қилинмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар қўйиляпти.

Ҳурматли спортчи ва мураббийлар, ҳакaмлар, федерация мутасаддилари, спорт турлари бўйича олий спорт маҳорат мактаби вакиллари, барчангиздан белгиланаётган карантин талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз. Ўқув-машғулот йиғини мобайнида зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқманг. Ташқарида бўлган вақтингизда ниқоб тақишни, ижтимоий масофа сақлашни, антисептик воситалардан фойдаланишни унутманг.

Япониянинг Токио шаҳрида старт оладиган Олимпия ўйинлари тобора яқинлашиб келмоқда. Унда юқори натижаларни қайд этиш, атлетлетларимизнинг соғ-омон Олимпия ўйинларига етиб бориши барчамизга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Ўқув базаларида МОҚ қошидаги тиббиёт маркази ва Тезкор штаб вакилларидан иборат навбатчилик жорий қилинади. Комиссиянинг янги талабларига риоя қилинг.

Унутмангки, мана шундай кунларда темир интизом ва ўзаро ҳамжиҳатлик билан ушбу мураккаб вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Text to speech