Ру En O'z
24 Август 2024 408

Дастлабки финаллар ортда қолди

Самарқандда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастуридан ўрин олган финал баҳслари якунига етди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, 21 ёшли каноэчимиз Динара Жўраева 1000 метр масофага кечган беллашувда еттинчи, худди шу масофада Миржалол Камилов ҳамда Камронбек Аҳтамов жуфтлиги тўққизинчи бўлиб маррага етиб келди. Финалдаги энг ёш тандем бўлган байрдаркачиларимиз Шаҳризода Мавлонова ҳамда Озоджон Амриддинов 500 метр масофада бешинчи натижани қайд этишди.

Айни пайтда куннинг иккинчи ярмидан ўрин олган саралаш баҳслари давом этмоқда.

Text to speech